Жаҳон | 01:29 / 09.07.2019
8789
2 дақиқада ўқилади

Трамп Британия элчиси билан иш олиб боришдан бош тортди 

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп Британиянинг АҚШдаги элчиси Ким Даррокнинг дипломатик мактубларидаги маълумотлар сизиб чиқишига муносабат билдирди. Даррок ўз мактубларида Трамп ҳақида салбий фикр билдирган.

“Мен элчини шахсан танимайман, бироқ АҚШда уни ёқтиришмайди ва у ҳақда яхши фикрдамаслар. Биз у билан бошқа иш олиб бормаймиз”, деб ёзган Трамп.

Шунингдек, Трамп Британиянинг истеъфога кетаётган бош вазири Тереза Мэйни ҳам “ширин” сўзлар билан эслаб ўтган. АҚШ президенти Британия Мэй бошчилигида Европа Иттифоқидан чиқишга қай ҳолда келганини танқид қилган. 

Трамп Мэйга нисбатан ўта танқидий муносабатда эканлигини ва “ажойиб” Британияда яқин орада янги бош вазир бўлишидан хурсандлигини қўшимча қилган.

7 июлда Daily Mail нашри Даррокнинг Лондонга жўнатган хизмат ёзишмаларини чоп этган. Британия элчиси ўз мактубларида Трампни “ишончсиз, нокомпетент ва қобилиятсиз” деб атаган. АҚШ президенти эса ўз навбатида Даррокни “Британияга яхши хизмат қилмасликда” айблаган.

Мавзуга оид