Трампни танқид қилган британиялик элчи истеъфога чиқишга қарор қилди
Британиянинг Вашингтондаги элчиси Ким Даррок истеъфога чиқишга ариза берди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги Британия ташқи ишлар вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.
7 июлда матбуотда элчининг дипломатик ёзишмалари чоп этилган. Даррок Лондонга ёзган хатларида АҚШ президенти Дональд Трампни “ишончсиз, нокомпетент, қобилиятсиз” деб атаган. 8 июлда Трамп бунга жавобан АҚШ маъмурияти Даррок билан бошқа иш олиб бормаслигини айтган.
Даррок истеъфога кетиш ҳақидаги аризани 10 июлда берди. Элчи ўз ваколатлари муддати жорий йил кейинроқ якунланишини эслатиб ўтган, бироқ жорий вазиятда лавозимини тарк этиши масъулиятли қадам бўлиши ва ўз ўрнини янги элчига бўшатиб беришини айтган.
Британия бош вазири Тереза Мэй Даррокнинг истеъфосидан афсусланиш билдирган.
Даррок чекланган доирага мўлжалланган мактубларида Трампнинг иқтисодиётдаги ёндашуви жаҳон савдосини издан чиқариши, у Эронга ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақидаги фикрларни билдирган.
Бу вазиятдан кейин Британия ташқи ишлар вазирлигида элчининг фикри вазирлик фикрини акс эттирмаслиги ва маълумотлар сизиб чиқиши ҳолати бўйича текширув бошлангани маълум қилинган.
Мавзуга оид
15:20 / 14.11.2024
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
09:05 / 07.11.2024