Ўзбекистон | 08:09 / 11.07.2019
28667
6 дақиқада ўқилади

Гўшт нархи 28 000 сўмдан 55 000 сўмгача. Давстатқўм бозорлардаги нарх-наво тўғрисида ўз маълумотини эълон қилди

Фото: Delfi

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудий деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди (2019 йил 9 июль ҳолатига 1 кг. сўмда).

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) - 28 000 сўмдан 48 000 сўмгача

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) кузатув натижасига кўра, минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да 28 000 сўм кузатилди. Максимал нархлар эса Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да 48000 сўм кузатилди. 

Қўй гўшти - 32000 сўмдан 55000 сўмгача

Қўй гўшти кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Тошкент шаҳрининг, «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да 32000 сўм кузатилди. Максимал нархлар ҳам Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»ларида 55 000 сўмдан кузатилди.

Картошка - 1000 сўмдан 3500 сўмгача

Картошка маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да 1000 сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори» да 3500 сўмдан кузатилди. 

Пиёз - 500 сўмдан 3500 сўмгача

Пиёз маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да 500 сўмдан кузатилди. Максимал нархлар эса Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да 3500 сўмдан кузатилди. 

Сабзи - 1000 сўмдан 3000 сўмгача

Сабзи маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да 1000 сўмдан кузатилди. Максимал нарх эса Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори», «Дамариқ деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да 3000 сўмдан кузатилди. 

Тухум - 3 700 сўмдан 9 000 сўмгача (10 дона)

Тухум маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да 3700 сўмдан кузатилди. Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да 9000 сўм кузатилди. 

Гуруч - 5000 сўмдан 18000 сўмгача

Гуруч маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори»да 5000 сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Андижон шаҳрининг «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» да 18000 сўмдан кузатилди. 

Ўсимлик ёғи - 8 000 сўмдан 12 500 сўмгача (1 л.) 

Ўсимлик ёғи маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да 8000 сўмдан кузатилди. Максимал нарх эса Самарқанд шаҳрининг «Темирйўл деҳқон бозори» ҳамда «Дамариқ деҳқон бозори»да 12500 сўмдан кузатилди. 

Шакар - 4800 сўмдан 5500 сўмгача

Шакар маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да 4800 сўмдан кузатилди. Максимал нарх эса Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», «Эски шаҳар деҳқон бозори», Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ -овқат бозори», Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори», «Дамариқ деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар озиқ -овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори»да 5500 сўмдан кузатилди. 

Бундан олдин, Тошкентда гўшт нархи 60 000 сўмга чиққан, ҳокимлик арзонлаштирилган нархдаги гўшт 32 000 - 36 000 сўмдан сотилаётганини эслатгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид