Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўшма таълим дастурларига кириш тартиби белгиланди
Фото: KUN.UZ
Қўшма таълим дастурларига кириш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, республика ҳудудида ташкил этилган ва ташкил этилаётган қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш белгиланган таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади:
1-босқичда абитуриентлар Давлат тест маркази томонидан алоҳида ташкил этиладиган тест синовларида иштирок этадилар;
2-босқичда абитуриентлар хорижий ҳамкор томонидан белгиланган кириш имтиҳонларини топширадилар.
Шунингдек, Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан қуйидаги ОТМларга қўшимча жой ажратилди:
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг “Олий адабиёт курси” магистратура мутахассислигига давлат грaнти асосида қўшимча 10 та;
Андижон давлат университетининг “Жисмоний маданият” бакалавриат таълим йўналишига сиртқи таълим шакли учун тўлов-контракт асосида қўшимча 200 та.
Мавзуга оид
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
13:31 / 11.03.2026
Пойтахтда таълим хизматлари бўйича етакчи туман аниқланди
19:02 / 06.03.2026
Жазо ўтаётган аёлларга олийгоҳларда ўқиш имконияти яратилади
18:59 / 06.03.2026