Самарқанд шаҳридаги боғчалардан бирида тарбияланаётган боланинг бармоғи узилиб тушган
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги 11-мактабгача тарбия муассасаси тарбияланувчиси С.Ҳ.нинг бармоғи узилиб тушгани, ҳодиса мазкур муассасада содир бўлгани ҳақда хабар тарқалди.
Жумладан, боланинг яқинлари ҳам ижтимоий тармоқда хабар қолдириб, ҳуқуқ-тартибот идоралари буни бахтсиз ҳодиса деб баҳолаганидан норози бўлмоқда.
Маълум бўлишича, воқеа жорий йилнинг 29 март куни Самарқанд шаҳридаги 11-МТМда содир бўлган. Эҳтиётсизлик сабаб боланинг ўнг қўлининг жимжилоғи узилиб тушган. Тарбияланувчи, 2013 йилда туғилган С.Ҳ.нинг яқинлари маълум қилишича, мазкур воқеа содир бўлгандан кейин ҳам болага беш соат давомида тиббий ёрдам кўрсатилмаган.
Вилоят мактабгача таълим бошқармасининг Kun.uz’га маълум қилишича, 29 март куни тахминан соат 12:00 ларда тарбияланувчи С.Ҳ. икки кишига мўлжалланган каравот устидан ўйинчоғини олаётган вақтда каравот ўнг қўлининг кичик бармоғини қисиб қолиб, бахтсиз ҳодиса юз берган. Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилган. Аниқланган ҳолат юзасидан МТМ хўжалик мудирига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Шунингдек Самарқанд шаҳар прокуратурасининг 2019 йил 13 майдаги тақдимномасига асосан ҳолат Самарқанд шаҳар МТМ бўлимида кенгайтирилган мажлисда муҳокама этилган. Муассаса тарбиячисига «ҳайфсан» интизомий жазоси берилган.
Мавзуга оид
11:25 / 29.09.2024
Самарқандда бешта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
11:14 / 24.09.2024
Самарқандда Трекер пиёдалар йўлакчасидан велосипедда ўтаётган 12 ёшли болани уриб юборди
19:35 / 09.09.2024
Самарқанд шаҳридаги кўпқаватли уйда газ портлади
12:56 / 05.09.2024