Абдулазиз Комилов Лондонда Жереми Ҳант билан учрашди
2019 йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Лондон шаҳрида ўтказилаётган ОАВ эркинлиги бўйича Глобал конференцияда иштироки доирасида ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жереми Ҳант билан икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон – Британия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар, жорий халқаро кун тартибининг айрим масалалари юзасидан фикр алмашдилар, дейилади ТИВ хабарида.
Икки томон алоқаларининг бутун комплексини илгари суришда мунтазам учрашувларнинг муҳимлиги эътироф этилди. Шу нуқтаи назардан ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш амалиёти қўллаб-қувватланди. Сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди июнь ойида Лондон шаҳрида ўтказилган эди.
Учрашувда аниқ таклифлар кўриб чиқилди ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштиришдан томонларнинг бирдек манфаатдорлиги тасдиқланди.
Британия томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ташаббусларини юқори баҳолади ҳамда мамлакатнинг Афғонистон Ислом Республикаси иштирокидаги минтақавий иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Мавзуга оид
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
11:10 / 14.08.2024
Абдулазиз Комилов: «Қўшнилар билан ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига эришиш – ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналиши»
15:50 / 20.01.2024
Абдулазиз Комилов Брюсселда ЕК раҳбарининг бош маслаҳатчиси билан учрашди
12:52 / 20.01.2024