Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда тиркама улагичи синиши сабаб пиёда ҳалок бўлди
Жорий йилнинг 9 июль куни соат 17.30ларда фуқаро 24 ёшли К.М. бошқарувидаги “МАN” русумли юк автомашинасини Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани Қум маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётган вақтида юк автомашинаси тиркамасининг ўнг олд томон ғилдираги ёрилиб тиркама улагичи синиб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у йўл четида турган Шаҳрихон туманида яшаган 51 ёшли пиёда Г.Х.ни уриб юборган.
Натижада Г.Х. олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
17:32 / 03.03.2026
Андижонда таълим мансабдорлари қимор ўйнаётганда ушланган
10:06 / 01.03.2026