Ҳоким номидан кафолат хати олиб бериш учун 50 000 доллар талаб қилган шахслар қўлга олинди
2019 йил 8 июль куни Навоий шаҳрида яшовчи 40 ёшли Ж.Н. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
У Навбаҳор туманида яшовчи 50 ёшли А.Х. ва Қизилтепа туманида яшовчи 55 ёшли Р.Я. унга “2019 йил Обод қишлоқ” Давлат дастурига асосан Конимех тумани Кўкча массивида қурилиши режалаштирилган 4 та қурилиш объектлари учун Конимех туман хокими номидан кафолат хати олиб бериш эвазига ундан 50 000 АҚШ доллари талаб қилаётганликларини маълум қилган.
Мазкур мурожаат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида А.Х. ва Р.Я. Навоий шаҳрида жойлашган “Тожмаҳал” кафесида Ж.Н.дан 50 000 АҚШ долларини олаётган вақтларида ушланганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
16:28 / 01.11.2024