Навоийда 67 ёшли онахон ўқишга ҳужжат топширди
Навоий давлат педагогика институтига 67 ёшли онахон ўқиш кириш учун ҳужжатларини топширди. Бу ҳақида институт қабул комиссияси Kun.uz мухбирига хабар берди.
Навоий вилояти, Қизилтепа туманида истиқомат қилувчи Шарофат Ташева институтнинг «Она тили ва адабиёти» факультетига ўқишга кириш учун ҳужжатларини топширган.
Таъкидлаш жоизки, бу йилги қабул жараёнларида республикадаги турли олийгоҳларига ёши кекса отахон ва онахонлар ҳам талаба бўлиш хоҳишини билдираётган ҳолатлар кузатилмоқда. Олий таълим муассасаларига абитуриент сифатида рўйхатга олинаётган 50 ёшдан ошган фуқаролар сони кўпчиликни ташкил этмоқда. Бунга сабаб бу йилдан бошлаб ёшга доир чекловлар амал қилмаслигидир.
Мавзуга оид
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
12:39 / 01.11.2024