Жамият | 12:44 / 16.07.2019
6778
1 дақиқада ўқилади

3 минг дона олов ёндиргичлар манзилига етмади

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Жиззах вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда Оқ-олтин туманида товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро И.А. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина салони кўздан кечирилди. Натижада, автомашина салонида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва умумий қиймати 7,5 миллион сўмлик 3000 дона олов ёндиргичлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид