Жаҳон | 09:29 / 16.07.2019
5890
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған С-400 мажмуалари жойлаштирилиши 2020 йил апрелигача якунланишига ваъда берди

Фото: Presidential Press Service via AP, Pool

Туркия Россия томонидан етказилувчи С-400 зенит-ракета мажмуаларини жойлаштиришни 2020 йил апрелигача якунламоқчи. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған айтди.  

Аввалроқ Эрдўған Анқара Россия билан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини ишлаб чиқаришни ўз олдига мақсад қилганини маълум қилганди. 

“Туркия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа соҳасида етакчи давлатлардан бирига айланмоқда. Мақсадимиз – Россия билан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини биргаликда ишлаб чиқаришдир”, деб айтган Туркия етакчиси. Бироқ Эрдўған қандай тизимларни назарда тутгани маълум қилинмаган. 

Туркия 12 июлдан С-400 қисмларини ола бошлади. Мажмуа стратегик ва тактик авиация самолётлари, баллистик ракеталар, гипертовушли нишонлар ва ҳаво ҳужумининг бошқа воситаларини йўқ қилишга мўлжалланган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид