Ўзбекистон | 14:03 / 16.07.2019
10397
1 дақиқада ўқилади

Ҳукумат қарори: «Хоразм» инновацион технопарки ташкил этилди

Урганч давлат университети

Хоразм вилоятининг илмий-техник ва инновацион салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, Урганч давлат университети ҳузурида “Хоразм” инновацион технопарки ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.

Технопаркнинг резиденти мақоми Хоразм вилояти ҳокимлигининг қарорига асосан хўжалик субъектларига танлов асосида 10 йил муддатга берилади ва улар кейинчалик технопарк дирекцияси томонидан рўйхатга олинади.

Қарор билан Урганч саноат коллежининг бино ва иншоотлари Урганч давлат университетига берилди ҳамда келгусида бу ерда технопарк дирекциясини жойлаштириш белгиланди.

Мавзуга оид