Жамият | 10:20 / 16.07.2019
19422
4 дақиқада ўқилади

Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг Самарқанд филиалига ҳужжатлар қабул қилиш давом этмоқда. Ҳужжатларни электрон почта орқали ҳам юбориш мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги ПҚ–4311-сонли “Самарқанд шаҳрида “Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг Самарқанд филиали ташкил қилинди.

2019/2020 ўқув учун Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг Самарқанд филиалига қуйидаги йўналишлар бўйича талабалар ўқишга қабул қилинади:

Ҳужжатлар 2019 йил 15 июлдан 15 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади ҳамда кириш имтиҳонлари 20-30 август кунлари ўтказилади.

Ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда кириш имтиҳонларини ўтказиш Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети биноси ва унинг спорт базаларида амалга оширилади. (Манзил, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Спортчилар кўчаси, 19-уй).

Ўқишга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилиб, қуйидаги фанлар бўйича синовлар ўтказилади: рус тилини билиш даражаси ва касбий (ижодий) имтиҳонлар. Рус тилидан имтиҳон синовлари суҳбат кўринишида ва касбий (ижодий) имтиҳонлардан танланган спорт турлари бўйича умумий жисмоний тарёргарлик, махсус жисмоний тайёргарлик ва сузиш бўйича имтиҳон синовлари ўтказилади.

Олийгоҳда таълим Россия Федерацияси федерал таълим стандартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва таълим дастурлари асосида рус тилида амалга оширилади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

  • таълим йўналиши кўрсатилган ҳолдаги ариза;
  • умумий ўрта таълимни (11-синф негизида) тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ва унинг иловаси асл нусхалари;
  • паспорт (16 ёшга тўлмаганлар учун туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома)нинг нусхаси;
  • 3,5×4,5 см ўлчамдаги 6 дона рангли фотосурат.

Ариза шакли олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.

Абитуриент томонидан паспорт (16 ёшга тўлмаганлар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома) қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади.

Маълумот учун, танловдан муваффақиятли ўтган абитуриентлар 2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига қабул қилинади ва Россия Федерациясининг Фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизматидан лицензия олингунига қадар ўқишни ушбу таълим муассасасида давом эттирадилар.

Лицензия олинганидан сўнг, ушбу талабаларнинг ўқишлари тўғридан-тўғри филиалга кўчирилади ва ўқишни ўша ерда давом эттирадилар.

Қўшимча маълумот учун телефонлар:

(71) 242-30-84, (90) 533-33-73, Турсуналиев Илхомжон.

Ҳужжатларни қуйидаги электрон почтага юбориш орқали ҳам топшириш мумкин: filialrgufksmit@mail.ru

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид