Почта откриткаси белгиланган манзилга 26 йилдан кейин етказилди
АҚШнинг Спрингфилд шаҳрида яшовчи Ким Драпер 1993 йил билан саналанган почта откриткасини олди. Бу ҳақда UPI портали хабар берди.
Ноодатий жўнатма 8 июлда келган. Дастлаб аёл почтачи манзилни адаштирган деб ўйлаган. Бироқ у откриткани синчковлик билан ўрганиб, у уйнинг собиқ эгалари Муҳаммад Али Қизилбош ва Линага роппа-роса 26 йил аввал юборилганини аниқлаган. Мактубда уларнинг отаси Ҳонгконг бўйлаб саёҳатини тасвирлаб берган.
“Откритка 26 йил почтада чанг босиб ётганини ҳисобга олса у яхши сақланиб қолган”, деб айтган Драпер журналистлар билан суҳбатда. Аёл откриткада исмлари эслаб ўтилган одамларни топиш илинжида воқеа ҳақида маҳаллий ОАВга сўзлаб берган.
“Мен бирор ким маҳаллий газетада, эҳтимол уларнинг яқинлари янгиликни кўриб, мен билан боғланишларига умид қилгандим. Бу одамлар билан танишишни истайман. Ахир откриткани ахлат челакка ташлаб юборолмайман-у”, деб айтган аёл.
Мавзуга оид
16:56
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
10:31