Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда ўзбекистонлик икки аёл 12 йилга қамалиши мумкин. Улар бола ўғирлашда айбланмоқда
Иллюстратив фото
Петербургнинг Красносельский туман судига бир ёшли болани ўғирлаб кетиш ҳолати бўйича иш кўриб чиқиш учун юборилди. Ўзбекистонлик икки муҳожир аёл ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилинмоқда, дея хабар беради маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Тергов маълумотларига кўра, 2018 йилда аёллар ҳомиладор бўлган ватандошига пул эвазига ёрдам беришга рози бўлишган. Бўлажак она фарзандини тарбиялашни истамаган ва ундан воз кечишни режалаштирган, деб хабар қилмоқда Петербург прокуратураси.
Режага кўра, аёллар болани шифохонадан чиқарилгандан кейин олиши ҳамда уни бошқа одамларга пул эвазига бериши керак бўлган. Бироқ, ўзбекистонлик аёл туғруқ жараёнидан сўнг ўз қарорини ўзгартириб, болани бермаган.
Муҳожир аёллар олдиндан тузилган режадан воз кечишни хоҳлашмаган. Аёллар болани ўғирлаб, уни яширишган.
Энди улар 12 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мавзуга оид
09:34 / 18.04.2026
Тошкентда одам савдоси билан боғлиқ ҳолат аниқланди
14:20 / 23.02.2026
Instagram орқали алданган қизлар: Бухорода жиноий гуруҳ қўлга олинди
22:20 / 03.02.2026
“АҚШ элитасига ҳам ички, ҳам ташқи ишончсизлик ортяпти” — таҳлилчилар Эпштейн иши ҳақида
10:21 / 19.12.2025