Жаҳон | 20:10 / 18.07.2019
12017
1 дақиқада ўқилади

Туркия F-35 қирувчиларини ишлаб чиқариш дастуридан четлаштирилди

Вашингтон Анқаранинг F-35 қирувчиларини ишлаб чиқариш дастурида иштирок этишини тақиқлади. Тақиқ сабаби – Туркия ҳукуматининг Россияда ишлаб чиқарилган С-400 зенит ракета мажмуаларини сотиб олиши, дейилади Оқ уй баёнотида.

Ҳужжатда таъкидланишича, Американинг F-35 қирувчи-бомбардимончи самолётларидан Россия жосуслик техникаси билан ёнма-ён фойдаланиб бўлмайди. С-400 тизимини сотиб олиш НАТО аъзоларининг Россия қуролланиш тизимларини сотиб олмаслик мажбуриятига путур етказади.

Пентагоннинг маълумот беришича, Туркиянинг F-35 қирувчиларини ишлаб чиқариш дастуридан чиқиши унинг тўққиз миллиард долларга яқин инвестицияни ололмаслигини билдиради. Ишлаб чиқаришнинг Туркиядан кўчирилиши АҚШга 500-600 миллион долларга тушади.

Аввалроқ АҚШ Туркияга F-35 қирувчи самолётларини сотмаслигини маълум қилганди. 

Мавзуга оид