Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда момақалдироқ вақтида 8 бола ҳалок бўлди
Ҳиндистон шимолидаги Бихар штатида жойлашган қишлоқлардан бирида момақалдироқ вақтида 9 киши, жумладан 8 бола ҳалок бўлди, ўндан кўпроқ одам жароҳат олди. Бу ҳақда News Nation маҳаллий электрон нашри хабар берди.
Воқеа 19 июль кундузи юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, Дханпур қишлоғида балоғатга етмаган бир гуруҳ болалар ёмғир вақтида кўчада ўйнаб юрганда уларни чақмоқ урган. Таъкидланишича, болаларнинг барчаси бир оиланинг аъзолари бўлган. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Жароҳатланганлар шифохонага етказилган, уларга зарурий ёрдам кўрсатилган. Штат бош вазири Нитиш Кумар воқеа юзасидан ҳамдардлик билдирган ва ҳалок бўлганларнинг яқинларига 400 минг рупийдан (6 минг долларга яқин) компенсация тўланиши ҳақида қарор чиқарган.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
11:04 / 30.06.2026