Зеленский кескин тарзда мудофаа вазиридан четроққа ўтиб туришни талаб қилди (видео)
Украина президенти Владимир Зеленский амалдорлар ва ҳарбийлар билан суҳбатига қўшилмоқчи бўлган мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Степан Полторакка четроққа ўтиб туришни буюрди. Ушбу ҳолат видеоёзуви ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.
Украинанинг Vesti нашри хабар беришича, воқеа аскарлар яшайдиган тажрибавий модулларни кўздан кечириш вақтида юз берган. Учрашувда Украина бош штаби бошлиғи Руслан Хомчак ва президент офиси раҳбари ўринбосарлари Руслан Рябошапка ва Кирилл Тимошенко ҳам иштирок этган. Видеода Полторак суҳбатга қўшилмоқчи бўлгани, бироқ Зеленский у томонга кескин бурилиб, вазирга имо-ишора билан четроққа ўтиб туришни айтганини кўриш мумкин.
“Зеленский лаҳзалардан бирида кескин бурилиб, унга яқинлашган Полторакни ўзидан нарилатди. Шундай бўлса-да, у кейинроқ мудофаа вазирининг докладини кулимсираб эшитган ва намойишкорона тарзда унинг елкасига қоқиб-қоқиб қўйган”, дейилган хабарда.
Полторакнинг ўзи “Цензор.нет” нашри бош муҳарририга Зеленский уни итармагани, шунчаки унга ўгирилиб “Бир сония” деб айтганини маълум қилган. Вазирнинг айтишича, ҳаммаси одоб доирасида бўлган.
Зеленский инаугурациясидан кейиноқ олий рададан Полторакни, ташқи ишлар вазири Павел Климкинни ва Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Грицакни лавозимларидан озод этишни талаб қилган.
Мавзуга оид
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
10:42 / 08.11.2024
Зеленский Будапештда РФга ён босмасликка чақирди
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
08:30 / 07.11.2024