Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Омбудсман Ўзбекистонда қайси соҳа йўналиши бўйича инсон ҳуқуқлари кўпроқ поймол этилиши ҳақида гапирди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиев Kun.uzʼга берган эксклюзив интервьюсида мамлакатда қайси соҳа йўналишлари бўйича инсон ҳуқуқлари нисбатан кўпроқ поймол этилаётгани айтилишини маълум қилди.
— Ҳар йили тақдим этаётган ҳисоботларимиз тахминан 10-11 минг мурожаатни қамраб олади. Масалан, 2018 йили 10 800 та мурожаат келиб тушган. Инсоннинг шахсий, экологик, ижтимоий, сиёсий ҳуқуқлари бузилиши ҳақида суҳбатимиз давомида таъкидладик. Шулар орасида шахсий ҳуқуқлар энг кўп даражада бузилиши ҳолатлари учрамоқда. Шунингдек, ижтимоий ҳуқуқлар поймол этилиши ҳам юқори кўрсаткичда.
Таҳлилларга эътибор қаратсак, шахсий ҳуқуқларда фуқароларни тергов жараёни билан боғлиқ ҳолатлар энг кўп безовта қилади. Тергов эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан боғлиқ. Масалан, айбланувчининг адвокат билан боғлиқ ҳуқуқи ёки унинг фикри тўлиқ инобатга олинмаганлиги билан боғлиқ ҳолатлардир.
Ундан кейинги энг кўп мурожаат шахсий ҳуқуқни суд орқали ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлади. Кўпинча, суд ҳукмини адолатли эмас деб топган фуқаролардан келиб тушади. Гарчи биз суд жараёнига таъсир қилишимиз мумкин бўлмаса ҳам, агар ўрганишлардан кейин асосли деб топсак, судга омбудсманнинг тавсиявий хатини юборамиз. Бироқ таъкидлаш жоизки, бу хат мажбурий характерда эмас. Дунё тажрибасида ҳам худди шундай.
Учинчи ўринда энг кўп мурожаатлар жазо муддатини ўтаётган шахслар томонидан юборилади. Бундай шикоятлар сони охирги икки йил ичида сезиларли даражада ошди. Олдин тахминан йилига 200 атрофида бўлса, ҳозир бу рақам ярим йилнинг ўзидаёқ 900 тани ташкил қилмоқда.
Лекин асосий маҳкумлардан келадиган мурожаатлар суднинг ҳукмидан норози бўлишгани учун ёзилмоқда.
Видео: Youtube
Видео: Mover (tas-ix)
— Бу омбудсманга мурожаат қилиш тизимининг шаффофлашганидан далолат берадими?
— Мурожаатлар сони ошиши жазони ўташ муассасаларидаги ислоҳотлар билан боғлиқ. У ердаги шикоятчиларнинг аризалари зудлик билан Омбудсманга етказилиши тартиби жорий қилиниши имконига алоқадор. Шунингдек, маҳбусларга нисбатан давлат раҳбари томонидан йилига 4-5 марта афв эълон қилиниши ҳам ижобий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. «Раҳбар бизни ҳам афв қилсин, ўз ишимдан пушаймонман» каби мурожаатларнинг ошиши бунинг исботи бўла олади.
— Шахсий ҳуқуқлар бузилишида кўпинча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан боғлиқ ҳолатларга гувоҳ бўляпмиз. Бундан ташқари яна қайси масалалар кун тартибида?
— Кейинги ўринни ижтимоий мурожаатлар эгалласа, улар ҳам кўпинча суд ҳукмидан норози бўлиб ёзилади. Лекин бу билан суд ҳукми кўпинча нотўғри деган фикрга келмаслик керак. бизда яна битта масала- фуқароларнинг ҳуқуқий билимини ошириш билан боғлиқ.
Чунки кўпчиликнинг назарида «Агар мен ҳозир давлат органига мурожаат қилсам, иш қайта кўрилади ва ҳукм менинг фойдамга ҳал бўлади» деган нотўғри фикр шаклланмоқда.
Алишер Рўзиохунов суҳбатлашди
Мавзуга оид
19:59 / 24.04.2026
Наманганда фуқарони қийноққа солган ИИБ ходимлари қамалди
17:20 / 01.04.2026
Абдураҳмон Ташановга қарши маъмурий иш судда тугатилди
09:33 / 30.03.2026
Amnesty АҚШни ЖЧ олдидан “авторитар амалиётлар”да айблади
20:15 / 28.02.2026