Жамият | 14:53 / 20.07.2019
14966
1 дақиқада ўқилади

Туркияда Ўзбекистон фуқароси мотоцикл томонидан уриб юборилиши оқибатида ҳалок бўлди

Фото: AFP 2019 / Str

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йил 18 июль куни Анталияда Ўзбекистон фуқароси З.Х. йўлни кесиб ўтаётганда мотоцикл томонидан уриб юборилди ва воқеа жойида вафот этди.

Элчихона томонидан мазкур вазият назоратга олинган ва марҳумнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳамюртимизнинг жасади Анталиядан Истанбулга олиб келинган ва бугун «Истанбул - Тошкент» йўналиши орқали ватанга юборилади.

Консуллик-ҳуқуқий департамент марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ҳамда Туркия, Ироқ ва Жанубий Африка Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда Анқара шаҳридаги мамлакат элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +90-312-441-38-71, +90-312-441-17-46.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид