Жаҳон | 23:14 / 20.07.2019
17378
1 дақиқада ўқилади

Украина Чернобилнинг тақиқланган ҳудудидаги чегарада Россия қўшинлари борлигини маълум қилди. Минск бу хабарни рад этди

Фото: Савинцев Федор/ТАСС

Беларусь мудофаа вазирлиги Украина ОАВда тарқалган Чернобиль тақиқланган ҳудудининг Беларусь қисмида Россия қўшинлари борлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. 

"Тармоқда тарқалган гўёки "Чернобиль тақиқланган ҳудудининг Беларусь қисмида Россия қўшинлари борлиги" ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмайди", - дейилади Беларусь мудофаа вазирлиги баёнотида.

Аввалроқ Украина қуролли кучларининг 61-алоҳида пиёда егерлик бригадаси ўзининг Facebook саҳифасида Чернобиль тақиқланган ҳудудининг Беларусь қисмида Украина чегараси яқинида Россия қўшинлари борлиги ҳақидаги хабарни текшираётганини билдирганди. Бригада раҳбарияти ижтимоий тармоқлардаги гувоҳларга таяниб чегара яқинида Россия қўшинлари жойлашганлиги эҳтимоли ҳақида раҳбариятга хабар қилган, деб ёзади Беларуснинг tut.by портали.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид