Эрон Британия танкерини ушлагани сабаби маълум бўлди
Эронлик ҳарбийларнинг Британияга тегишли Stena Impero танкерини ушлагани сабаби маълум бўлди. Бундан танкер экипажи, Форс кўрфазида патруллик қилаётган HMS Montrose британ фрегати ва Эрон Ислом инқилоби соқчилари корпуси вакиллари ўртасидаги мулоқот ёзувидан маълум бўлди. Аудиоёзув Dryad Global консалтинг компанияси томонидан твиттерда эълон қилинган.
Аниқланишича, фрегатдаги ҳарбийлар танкерга Эрон талабига бўйсунмасликни тавсия қилишган. 19 июлда эронлик ҳарбийлар танкер экипажини балиқ овловчи қайиқ билан тўқнашувда ва унинг ёрдам бериш сигналига жавоб бермаганликда айблаб қўлга олган.
“Агар бўйсунсангиз, хавфсизликда бўласиз”, деб, эронлик ҳарбийлар танкердан ўз йўналишини ўзгартиришни талаб қилган. Бу орада HMS Montrose фрегати танкерга йўналишни ўзгартирмасликни тавсия қилган: “Бу британ ҳарбий кемаси F236. Сиз халқаро сувлар орқали ўтаётганингиз сабабли, халқаро ҳуқуққа кўра сизга ҳеч ким ҳалақит ёки тўсқинлик қила олмайди”.
Фрегат танкер ушланишига халақит қилмоқчи бўлган, бироқ улгурмай қолган ва танкер Эрон портларидан бирига олиб кетилган. Танкерда 23 киши – Ҳиндистон, Филиппин, Латвия фуқаролари ва 3 нафар россиялик бўлган. Теҳронда танкер экипажи соғ-саломат эканлиги маълум қилинган.
Бу орада 21 июлда Эрон нефть вазири Бижан Зангани танкерларнинг ушланиши Эрондан нефть экспортига таъсир қилмаганини маълум қилган.
4 июлда Британия махсус кучлари Гибралтарда Эрон танкерини санкцияларни четлаб ўтган ҳолда Сурияга нефть етказиш айблови билан қўлга олганди. Теҳрон бу айловларни рад этган.
Мавзуга оид
10:05 / 16.11.2024
ЕИ Россия учун баллистика туфайли Эронга қарши санкциялар тайёрлади
20:37 / 15.11.2024
Исроил Эрондаги махфий ядро лабораториясини йўқ қилди — ОАВ
00:51 / 15.11.2024
Пизишкиён: Эрон ядро қуролини яратмайди
15:20 / 14.11.2024