Интеллектуал мулк агентлигининг асосий вазифаси белгиланди
Ҳукумат қарори билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда вазирлик хабар бермоқда.
Низомга мувофиқ, Агентлик фаолиятини мувофиқлаштириш, унга умумий раҳбарлик қилиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва Агентлик ходимларининг малакасини оширишни ташкил этиш Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Агентликнинг асосий вазифаси интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳисобланади.
Агентликка Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган адлия вазири ўринбосари – директор раҳбарлик қилади.
Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилишнинг энг муҳим масалалари бўйича муаммоларни илмий таҳлил қилиш, тавсияларни кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш учун Агентликда юқори малакали ходимлар, етакчи олим ва мутахассислардан иборат илмий-техник кенгаш ташкил этилади.
Агентлик ходимлари мақоми, тиббий хизмат кўрсатиш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларига кўра тегишли равишда Адлия вазирлиги марказий аппарати ходимларига тенглаштирилади.
Мавзуга оид
18:54 / 25.10.2024
Ўзбекистонда сотилган энг қиммат ва антиквар автомобил ҳақида маълумот берилди
20:50 / 07.08.2024
Ўзбошимча эгалланган ер қандай қонунийлаштирилади? Янги қонун бўйича мутахассис билан суҳбат
09:43 / 24.07.2024
Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилмоқда
18:02 / 11.07.2024