Жамият | 12:48 / 22.07.2019
17368
1 дақиқада ўқилади

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси номаълум шахслар томонидан калтакланди 

Фото: РИА Новости / Алексей Филиппов

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2019 йилнинг 18 июль куни мазкур шаҳарнинг Фрунзе туманида Ўзбекистон фуқароси М.К.нинг номаълум шахслар томонидан калтакланиб, пул ва қимматбаҳо буюмлари олиб қўйилгани тўғрисидаги ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади.

Олинган маълумотларга кўра, мазкур жиноятни содир қилишда гумон қилинаётган 3 нафар Россия фуқароси қўлга олинган. Жиноят иши қўзғатилган ва тергов ишлари олиб борилмоқда, дейилади ТИВ хабарида.

Бош консулхона ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўташича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.

Мавзуга оид