Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
British Airways учувчилари 40 йил ичида илк бор иш ташлаш ўтказади
Британия авиакомпаниялари учувчилари касаба уюшмаси (British Airline Pilots Association, BALPA) British Airways компанияси билан иш ҳақи миқдорини ошириш бўйича музокаралар самарасиз якунланганидан сўнг 93 фоиз овоз билан иш ташлаш ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Evening Standard ёзмоқда.
British Airways авиакомпаниясининг 90 фоизга яқин учувчилари касаба уюшмасига аъзо, шу боис иш ташлаш компания парвоз жадвалига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Авиакомпания вакиллари иш ташлашни суд орқали тақиқлашни истамоқда.
BAPLA ва British Airways ўртасидаги музокаралар ўтган йилнинг ноябридан буён давом этмоқда.
Иш ташлаш муддати ҳозирча эълон қилинмади. Қонунга кўра, касаба уюшмалари иш ташлаш режаси ҳақида компанияни икки ҳафта аввал огоҳлантириши лозим.
British Airways ходимлари охирги марта 1970-йилларда иш ташлашган. 2008 йилда учувчилар иш ташлаш ўтказишга овоз беришган, аммо ўшанда муаммони ҳал қилишга эришилган.
Мавзуга оид
12:01 / 21.05.2026
Samsung иш ташлаш бошланишига 1,5 соат қолганда касаба уюшмаси билан келишувга эришди
12:04 / 01.05.2026
Иш ташлаш ҳуқуқига нисбатан 30 йиллик “қонун сукути” тугаяптими?
11:58 / 17.03.2026
Берлин аэропорти 18 март куни иш ташлаш сабабли барча рейсларни бекор қилади
11:51 / 31.01.2026