Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда ўлакса гўштни сотган ота-бола қўлга олинди
Навоий вилоятида қассоб ўлган ҳайвонлар гўштини барра гўшт кўринишида сотган. Бу ҳақда “Навоий-24” хабар берди.
18 июлда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари ўлган ҳайвонлар гўштини сотган қассоб ва унинг ўғлини ушлашди. “Уддабурон” ота-бола “Навоий Агро Мят” хусусий корхонаси яқинида ўлакса гўштни 1,2 млн сўмга сотиб олмоқчи бўлган вақтда қўлга олинган.
Умумий ҳисобда қассобдан 1,7 тонна гўшт мусодара қилинган. Текширув вақтида Навоий вилояти ҳайвонлар касалликлари диагностикаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходими 1 млн сўмга қассобга истеъмол учун яроқсиз 892 кг гўштни сотишга тегишли рухсатномани расмийлаштириб бергани аниқланган.
Қўлга олинган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
17:53 / 11.05.2026
Навоийда куёвини ўлдириш учун киллер ёллаган аёл ушланди
15:40 / 06.05.2026
Навоийда 13 нафар боғча боласини ташиб кетаётган Matiz ЙТҲга учради
22:44 / 02.05.2026
Навоийда маъданли тошларни қазиш ва олтин ажратиб олиш билан шуғулланган шахслар ушланди
10:03 / 28.04.2026