Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ Британиянинг Форс кўрфазига атом сув ости кемаси юбориш режасидан хабар топди
Британия ҳукумати Эрон томонидан Ҳурмуз бўғозида Британияга қарашли Stena Impero танкери ушланганидан кейин Форс кўрфазига атом сув ости кемаси юборишни режалаштирмоқда. Шунингдек, у ерга денгиз пиёда қўшинлари отрядларини ташлаш ҳам муҳокама қилинмоқда.
The Sun британ нашрининг манбаларга таяниб ёзишича, қанотли ва кемаларга қарши ракеталарни таший оладиган сув ости кемаси “танкерларни кузатиб бориш учун маълумотлар тўплаш” билан шуғулланади.
Қўшинлар эса кемаларда жойлаштирилиши ёки кемаларни қўриқлаб бориш учун қўлланиши мумкин.
Лондонда таъкидланишича, Теҳрон билан можарони авж олдириш исталмаяпти, бироқ уни босиб туриш ва қўрқитиш учун чоралар қабул қилинмоқчи.
Танкер 19 июлда Ислом инқилоби соқчилари корпуси ҳарбийлари томонидан ушланган. Унинг бортида 23 киши бўлган. Теҳронда таъкидланишича, танкер экипажи аъзолари соғ-саломат.
Мавзуга оид
22:21 / 17.07.2026
Уруш яна қайталанди. Нега?
10:48 / 17.07.2026
АҚШнинг Эронга зарбалари олтинчи кеча ҳам давом этди
10:15 / 17.07.2026
Аҳмадинажод атрофидаги шов-шув: Исроил уни оғдириб олмоқчи бўлганми?
12:03 / 16.07.2026