Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи Афғонистонга бензин етказиб беришни режалаштирмоқда
Фото: Президент матбуот хизмати
Индонезияда рўйхатга олинган РТ Trans Asia Resources 2020 йилдан бошлаб Афғонистонга «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖдан 1 миллион тоннагача нефть маҳсулотлари етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ПраймТайм хабар қилди.
Апрель ойи бошида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини РТ Trans Asia Resources томонидан тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш орқали модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида қарор имзолади.
«Trans Asia Resources Афғонистон ҳукумати билан бир миллион тоннагача нефть маҳсулотлари етказиб бериш бўйича шартнома имзолади», - деди нефтни қайта ишлаш заводи вакили. Ҳужжат 17 июль куни Тошкентда бўлиб ўтган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Афғонистон ҳукуматлараро комиссияси биринчи йиғилиши доирасида имзоланган.
Нефть маҳсулотлари, хусусан, бензин ва дизель ёқилғисини етказиб бериш Афғонистон савдо тузилмалари билан шартномалар тузилгандан сўнг, 2020 йилдан бошланиши мумкин.
Тасдиқланмаган хабарларга кўра, келгусида Тожикистон ва Қирғизистонга маҳсулот етказиб беришни йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:26
“Президент орзумга етказсин дейман” – фарғоналик 106 ёшли уруш фахрийси
08:12
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026