Ўзбекистон | 21:00 / 24.07.2019
27318
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига табиий газ истеъмоли бошқа давлатларникидан 3 баробарга ортиқ — «Ўзтрансгаз»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида журналистлар учун «Ўзтрансгаз» АЖ мутасаддилари томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистонда аҳоли жон бошига табиий газ истеъмоли бошқа давлатларникидан 3 баробарга ортиқлиги ҳақида айтилди.

«Ўзбекистонда аҳоли жон бошига табиий газ истеъмоли ривожланган давлатлар ва қўшни мамлакатларга қараганда 3 баравар кўпроқ. Таққослаш учун, хориж давлатларида бир киши учун 90 куб метр газ тўғри келса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 400 куб метрдан ошяпти», дейди «Ўзтрансгаз» АЖ бошқарма бошлиғи Эркабой Алиев.

У 2018 йилда Ўзбекистонда аҳоли қанча газ истеъмол қилгани ҳақида гапирган.

«2018 йилда 3 млн 200 мингтадан ортиқ хонадонда (14 млн аҳоли) 10 миллиард куб метрдан ортиқ газ истеъмол қилди. Битта хонадон йил давомида 5000 куб метр газ ишлатади.

Беларусда бу 1700-1900 куб метрни ташкил этади. Бизда кейинчалик эҳтиёжни қондириш учун аҳоли табиий газни тежаб ишлатиши лозим», - дея Алиевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид