Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда филиппинлик шахс ижтимоий тармоқларда ИШИДни тарғиб қилгани учун 10 йилга қамалди
Абу Даби апелляция суди Филиппин фуқаросини ижтимоий тармоқларда ИШИД террорчилик гуруҳини тарғиб қилгани учун ўн йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Амирликнинг The National нашри хабар бермоқда.
Судланувчи ИШИДга қўшилиш ва ижтимоий тармоқларда тарғибот учун еттита саҳифа яратишда айбдор деб топилди - бештаси Facebook’да, биттаси Twitter’да ва яна биттаси Telegram’да. Уларда 30 ёшли оддий ишчи ИШИД ҳақида ташвиқот маълумотларини жойлаштириб, гуруҳ фойдасига маблағ йиғишга чақирган.
Шунингдек, маҳкум 2 миллион БАА дирҳами (545 минг АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилди. Жазони ўтаб бўлгач, у депортация қилинади.
Мавзуга оид
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
14:06 / 25.05.2026