Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған ўз ўлими ҳақидаги миш-мишлар ортида Малайзия бош вазири билан учрашди
Фото: AP
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарага келган Малайзия бош вазири Махатхир Муҳаммад билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Эрдўған маъмуриятида маълум қилинди.
Аввалроқ Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси раҳбари маслаҳатчиси Ясин Актай ижтимоий тармоқларда Эрдўғаннинг ўлгани ҳақида тарқалган миш-мишларни рад этган.
“Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Эсенбоға аэропортида Анқарага расмий ташриф билан келган Малайзия бош вазири Махатхир Муҳаммадни кутиб олди”, дейилган хабарда.
Шунингдек, икки етакчи учрашувидан суратлар эълон қилинган.
Мавзуга оид
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026
Пушти масжид, қадимий порт, эгизак миноралар ва кенг ассортиментли гастрономия: саёҳат учун нега Малайзияни танлаш керак?
12:24 / 17.03.2026
“Умра плюс” дастури учун малай ва индонез тилларини биладиган гидлар тайёрланади
09:25 / 06.03.2026