Жаҳон | 20:30 / 25.07.2019
7992
1 дақиқада ўқилади

Москва ва Анқара Туркияда С-400 қисмларини ишлаб чиқариш бўйича музокара олиб бормоқда

Москва ва Анқара Туркияда С-400 қисмларини ишлаб чиқариш бўйича музокара олиб бормоқда, деб маълум қилди "Рособоронэкспорт" бош директори Александр Михеев.
"Ҳозирда бу масала бўйича ҳамкорликни давом эттириш ва Туркияда тизимнинг айрим қисмларини лицензион ишлаб чиқаришни ташкил этиш борасида музокаралар олиб бормоқдамиз", - деди Михеев ушбу давлатга С-400  тизимини етказиб беришнинг биринчи босқичи якуни тўғрисида сўзларкан.
"Рособоронэкспорт" Туркияга С-400 зенит-ракета мажмуаларини етказиб бериш бўйича 2017 йил апрелда шартнома имзолаганди.
Шартномага кўра, Россия Туркияга қиймати 2,5 млрд долларлик тўртта С-400 дивизионини етказиб беради.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид