Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Филиппиндаги элчиси ОТБ президенти билан учрашди
Ўзбекистон Республикасининг Филиппин Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бахтиёр Саидов (қароргоҳи Пекинда) Осиё тараққиёт банкининг Манила шаҳридаги қароргоҳида ушбу банк президенти Т.Накао билан учрашди.
Бўлиб ўтган мулоқот чоғида Т.Накао Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги ҳамкорликнинг даражаси юқори эканлигини қайд этди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббускорлигидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишида 2019-2023 йилларга мўлжалланган янги Мамлакат ҳамкорлик стратегияси (МҲС) доирасида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришдан муштарак манфаатдорликнинг мавжуд эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, Осиё тараққиёт банки раҳбари билан суҳбат чоғида Марказий Осиёдаги устувор транспорт-коммуникация лойиҳаларини илгари суриш масалалари ҳам муҳокама этилди. Шу ўринда “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлининг қурилиши минтақадаги барқарор ривожланишни таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
20:47 / 02.05.2026
Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этади
10:07 / 20.04.2026
Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 167 тага етди
20:49 / 18.04.2026
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Украина ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди
21:38 / 12.03.2026