Жаҳон | 18:54 / 25.07.2019
17670
1 дақиқада ўқилади

Россия агарда Украина россиялик денгизчиларни гаровга олган бўлса, бунинг оқибати узоқ куттирмаслигини билдирди

Фото: Сергей Фадеичев/ТАСС

Украина томонидан ушланган Россиянинг NEYMA танкерида 15 нафар россияликдан иборат экипаж бўлган, деб хабар берди "Интерфакс" ўз манбасига таяниб.

Манбанинг сўзларига кўра, танкер экипажи сўроқ қилинган, уларнинг кейинги тақдири номаълум.

Россия ташқи ишлар вазирлиги Россия агарда Украина россиялик денгизчиларни гаровга олган бўлса, бунинг оқибати узоқ куттирмаслигини билдирди.

"Тегишли чора кўриш учун воқеа тафсилотларини аниқлаяпмиз. Агарда гап россияликларнинг гаровга олингани ҳақида борадиган бўлса, бу халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши бўлади ва бунинг оқибати узоқ куттирмайди", - деб баёнот берди Россия ТИВ.

Аввалроқ Украина Хавфсизлик хизмати танкер Керчь бўғозидаги низода иштирок этгани учун ушланганини хабар қилганди. 

Мавзуга оид