Асосий капиталга инвестициялар ҳажми 85,8 трлн сўмдан ошиқроқни ташкил этди
2019 йил январь - июнь ойларида асосий капиталга инвестицияларнинг ҳажми 85,8 трлн. сўмдан ошиқроқни ташкил этган ҳолда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кескин ўсиш, яъни 58,9 %га ўсиш кузатилди. Бу ҳақда Давстатқўм хабар бермоқда.
Жорий даврда марказлашган молиялаштириш манбалари ҳисобидан молиялаштирилган асосий капиталга инвестицияларнинг улуши ўтган йилнинг мос давридаги улушига нисбатан 11,6 % пунктга кўпайиб, 31,2 %ни ёки 26 841,3 млрд. сўмни ташкил этди.
Мос равишда марказлашмаган молиялаштириш манбалари ҳисобидан асосий капиталга инвестицияларнинг улуши 11,6 % пунктга камайиб, 68,8 %ни ёки 58 933,8 млрд. сўмни ташкил этди.
Корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган асосий капиталга инвестициялар улуши салмоқли бўлди – 16 844,2 млрд. сўм ёки жами асосий капиталга инвестицияларнинг 19,7 %. Аҳоли маблағлари ҳисобидан жами асосий капиталга инвестицияларнинг 10,4 % ёки 8 900,0 млрд. сўм ўзлаштирилди.
Жорий даврда ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми жадал ўсиб, 14 389,7 млрд. сўмни ташкил этди ва 2018 йилнинг мос давридаги жами асосий капиталдаги улушига нисбатан 5,1 % пунктига кўпайиб, 16,8 %ни ташкил этди.
Шунингдек, тижорат банклар кредитлари ва бошқа қарз маблағлари ҳисобидан 14 489,2 млрд. сўм (жами асосий капиталга инвестицияларнинг 16,9 %ини ташкил этиб, ўтган йил мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 8,7 %га камайди), Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги хорижий кредитлар 13 737,8 млрд. сўм (16,0 % ва 8,7 % пунктига кўпайиш), бошқа хорижий инвестиция ва кредитлар 4 310,7 млрд. сўм (5,0 % ва 3,1 % пунктига кўпайиш), Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 5 414,3 (6,3 % ва 0,2 % пунктига камайиш), Республика бюджети 7 055,9 млрд. сўм (8,2 % ва 2,6 % пунктига кўпайиш), Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси 604,6 млрд. сўм (0,7 %) ва Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан эса 28,7 млрд. сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилди.
Мавзуга оид
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
21:16 / 31.10.2024
Президент Навоий вилоятида йирик ва стратегик лойиҳалар билан танишди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024