Жамият | 15:24 / 26.07.2019
9546
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқ туманида ички ишлар органлари хизматлари кучайтирилади

Фото: Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати

Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси Бўстонлиқ туманига ташриф буюраётган кўп сонли фуқароларни мазмунли ҳордиқ олишлари учун ҳар томонлама хавфсизликни таъминлаш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида қўшимча ички ишлар органлари хизматларини кучайтиради. Бу ҳақда вилоят ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Туманга элтувчи йўллар, дам олиш масканлари ва чорбоғ зонасининг марказий қисмларига қўшимча шахсий таркиб бириктирилиб, кундузги ва тунги вақтларда фуқаролар хавфсизлиги учун хизмат кўсатиш сифати оширилади.

“Бўстонлиқ туманида ички ишлар органлари хизматларининг кучайтирилиши, ташриф буюраётган кўп сонли меҳмонларни тинчлик ва хавфсизликда, мазмунли ҳордиқ олишлари ҳамда уларнинг мурожаатлари бўйича жойида тезкор ва манзилли ечим топишга хизмат қилади”, дейилади хабарда.

Сарвар Рахимов
Тайёрлаган Сарвар Рахимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид