Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бозордаги савдо дўконида йирик ўғирлик содир этган шахс қўлга олинди
Фото: KUN.UZ
2019 йил 25 июль куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Қулама ҚФЙда яшовчи 41 ёшли А.С. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
У шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс Жиззах шаҳри Халқобод маҳалласи ҳудудида жойлашган “Эски шаҳар буюм” бозоридаги унга тегишли савдо дўкони эшиги қулфини бузиб кириб, у ердан 15 700 000 сўм пуллари, 2 дона “Самсунг” мобиль планшети, фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Жиззах шаҳар Ўратепалик маҳалласи Н.Сафаров кўчасида яшовчи 47 ёшли А.И. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:09 / 28.02.2026
Жиззахда деҳқон хўжалиги ерини 950 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
12:15 / 26.02.2026
Жиззахда «Янги Жиззах» шаҳарчаси барпо этилади
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
19:53 / 23.02.2026