Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда номаълум шахслар аэропортдан бир тоннага яқин олтинни ўғирлаб кетди
Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳри аэропортида ишониш қийин бўлган ўғирлик содир этилди. Ўғрилар халқаро аэропортдан 750 кг олтинни ўмаришнинг уддасидан чиқишган, деб хабар қилмоқда Globo портали.
Номаълум шахслар аэропорт ҳудудига полиция кийимини кийган ҳолда икки автомобилда кириб келган. Улар, шунингдек, оғир қуролланган бўлган.
Улар юк терминалига киргач, Brink's компаниясининг инкассаторлик фургонини ўмариб, жуфтакни ростлаб қолишган. Ўғирланган олтин қиймати 30 млн АҚШ доллари экани айтилмоқда.
Полиция маълумотларига кўра, ўғрилар 25 июлда керакли ахборотни олиш учун терминал логистика амалиёти раҳбарининг оиласини гаровга олган.
Мавзуга оид
19:13 / 17.05.2026
Дунёдаги энг кекса опа-сингиллар Бразилияда яшаётгани маълум бўлди
21:17 / 12.05.2026
Президент Бразилия ташқи ишлар вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:14 / 12.05.2026
Дунёда энг кўп қаҳва қайси давлатда етиштирилади?
18:23 / 27.04.2026