БМТ дунё бўйича қочоқлар сони рекорд кўрсаткичга етганлигини маълум қилди
2018 йилда бутун дунё бўйича қочоқлар сони 70,8 млн кишига етди, дейилади БМТнинг қочоқлар иши бўйича олий комиссари бошқармаси ҳисоботида. 2017 йилда БМТ қочоқлар сони 68,5 млн киши эканлигини маълум қилганди.
70,8 млн қочоқ ва яшаш жойини тарк этганлар — рекорд кўрсаткич, деб изоҳлайди БМТ. Бу рақам 20 йил аввалги кўрсаткичдан икки баравар кўпдир. БМТнинг қочоқлар иши бўйича олий комиссари Филиппо Грандининг айтишича, бу рақамлар қочоқларнинг аниқ сонини ифодаламайди.
Масалан, ташкилот Венесуэланинг бошпана бериш учун расман мурожаат қилган фуқароларинигина – ярим миллион кишини рўйхатга олган, аслида иқтисодий инқироздан қутулиш учун мамлакатдан чиқиб кетаётганлар сони анча кўп. БМТнинг ҳисоб-китобига кўра, 2016 йилдан буён Венесуэлани 3,3 млнга яқин киши тарк этган.
Умуман олганда, бутун дунёдаги қочоқларнинг учдан икки қисмини (67%) беш давлат фуқаролари ташкил этади: Сурия (6,7 млн), Афғонистон (2,7 млн), Жанубий Судан (2,3 млн), Мьянма (1,1 млн) ва Сомали (0,9 млн).
Ташкилотнинг билдиришича, 2019 йилда урушлар ва таъқиблар сабабли 13,6 млн киши яшаш жойларини тарк этишга мажбур бўлди.
Мавзуга оид
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024
Исроил БМТга UNRWA фаолияти тақиқлангани ҳақида расман хабар берди
14:50 / 01.11.2024