Жаҳон | 23:01 / 26.07.2019
13417
2 дақиқада ўқилади

Вьетнамда ёввойи ҳайвонлар савдоси билан шуғулланувчи йирик жиноий гуруҳ раҳбари қўлга олинди

Фото: AFP/Nam Giang

Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида машиналарнинг бирида 7та музлатилган йўлбарс жасадлари топилиши ёввойи ҳайвонлар савдоси билан ноқонуний шуғулланишда асосий гумондорни қўлга олишга асос бўлди. Бу ҳақда давлат ахборот воситалари хабар қилди. Мамлакат мутасадди идоралари Лаосдан келувчи яхши йўлга қўйилган ноқонуний савдо йўналишига барҳам беришга уриниб келади. 

Бир неча йиллар давомида Лаосдан нодир жониворларни келтириш билан шуғулланишда гумон қилинган Nguyen Huu Hue билан биргаликда яна икки киши ҳибсга олинган. Бунга уларнинг автотураргоҳда қолдирган юк машинасида 7та йўлбарс жасади топилиши асос бўлган. 

«Hue йўлбарслар ва ёввойи ҳайвонот олами вакилларини ноқонуний сотиш мақсадида қурилиш материаллари билан савдо қилувчи компанияга асос солган», - деган Жамоат хавфсизлиги вазирлиги расмий вакили Cong An Nhan Dan. 

Даставвал, йўлбарслар Лаосдаги ёввойи ўрмонлардан ёки йўлбарс гўшти ва аъзоларига бўлган талабни етказиб берувчи ноқонуний фермалардан келтирилгани номаълум бўлган. 

Полиция айни жиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларини қўлга туширган эди. Вьетнам ёввойи ҳайвонот олами вакиллари – йўлбарс, фил тишлари, панголинлар ва каркидон шохлари кабиларнинг йирик истеъмолчиси ва яширинча савдоси бўйича йирик марказ ҳисобланади. 

Йўлбарс танаси қисмлари Вьетнам анъанавий табобатида ҳамда маҳаллий заргарликда қўлланилади. 

Умуман, бугунги кунда Бенгал, Жанубий Хитой, Суматра, Ҳиндо-хитой, Амур ва Малай йўлбарси каби 6 турдаги йўлбарслардан дунё бўйлаб жами атиги 4 мингтаси йўқолиб кетмаслик учун кураш олиб бормоқда. 

Каспий, Ява ва Бали йўлбарслари эса, аллақачон йўқолиб бўлган. 

 

Мавзуга оид