Жаҳон | 19:52 / 27.07.2019
7558
1 дақиқада ўқилади

АҚШ 2 августда ўрта масофаларга учувчи ракеталар бўйича шартномадан чиқади

Америка Қўшма Штатлари Россия билан имзоланган «Ўрта ва кичик масофага учувчи йўқотиш тўғрисидаги шартнома»дан чиқади. Бу аввал белгиланганидек, жорий йил 2 август куни амалга оширилади. АҚШ давлат котиби Майк Помпео Fox News телеканалига берган интервьюсида ушбу режани тасдиқлади. 

Шу билан бирга, сиёсатчи Москва шартнома шартларини «бузганидан» афсус билдирди. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ февраль ойида «Ўрта ва кичик масофага учувчи йўқотиш тўғрисидаги шартнома»дан чиқишини билдирган эди. Ўшанда, Вашингтон Россияни ҳужжат шартларига мос келмайдиган ракеталарни ишлаб чиқишда айблаган, бироқ далилларни тақдим этмаган эди. Бунга жавобан Россия президенти Владимир Путин 3 июлда ЎКМУРШ битимини вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги қонунни имзолади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид