Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон баллистик ракета учирди
Эрон томонидан учирилган баллистик ракета мудофаа тусига эга ва бошқа давлатларга қарши йўналтирилмаган. Бу ҳақда ҳарбий манбага таяниб Fars агентлиги хабар берди.
Агентликнинг маълум қилишича, баллистик ракета учиришдан мақсад хориж давлатларининг Эрон суверенитетига эҳтимолий таҳдидларига қарши жавоб қайтаришни синовдан ўтказишдир. Эрон Ислом Республикаси ўз мудофаа қобилиятини ошириш учун дунёдаги ҳеч бир давлатдан рухсат сўраши шарт эмас, деган манба.
Аввалроқ Fox News телеканали Эрон 25 июль куни тунда ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракета синовини ўтказганини хабар қилганди. Телеканалнинг билдиришича, "Шаҳоб-3" ракетаси Эроннинг жанубий қисмидан учирилган ва шимол томон 960 км масофани босиб ўтиб, Теҳрондан узоқ бўлмаган саҳрога қулаган.
Мавзуга оид
09:30 / 15.05.2026
Баҳор салқин ва серёғин келди. Наҳотки уруш сабаб?
17:15 / 14.05.2026
АҚШ йиллар давомида Эроннинг булутларини ўғирлаб келганми?
12:57 / 13.05.2026
Трамп америкаликларнинг иқтисодий қийинчиликлари уни Эрон билан келишувга ундамаслигини айтди
10:52 / 13.05.2026