Жаҳон | 18:27 / 27.07.2019
3880
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконгдаги намойишлар чоғида бир неча киши жароҳатланди

Фото: REUTERS / Tyrone Siu

Ҳонгконг шимолида бўлиб ўтган намойишлар чоғида полиция билан тўқнашув юз бериши оқибатида бир неча киши жароҳатланди.

Маҳаллий ОАВнинг хабарига кўра, Юаньлан районида полиция тақиқлаганига қарамасдан бир неча минг киши намойишга чиққан. Намойишчилар экстрадиция тўғрисидаги қонунга қарши ҳамда жиноий гуруҳларнинг ҳужумларига қарши марш уюштиришган. Маҳаллий аҳоли ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар юз бериши эҳтимоли туфайли тартибни сақлаш учун районга 3 мингга яқин полициячи жўнатилган.

South China Morning Post газетасининг ёзишича, полициячилар намойишчилардан зудлик билан тарқалишни сўраган. Намойишчилар полиция микроавтобуси ва йўл четида турган автомобилни пачоқлашган.

Полиция намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган.  

Мавзуга оид