Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги энг хавфли юқумли касалликлар маълум қилинди
Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси Елена Малинникова мамлакатнинг ёши катта аҳолиси учун энг жиддий хавф бўлган юқумли касалликларини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Унинг сўзларига кўра, биринчи ўринда гепатит хасталигидир.
«Бу бизнинг энг аввалги муаммоларимиздан бири. Гарчи ҳозирда, даволашнинг замонавий усуллари устида тадқиқотлар олиб борилаётган бўлса-да», - деган Малинникова.
Мулозимнинг айтишича, иккинчи хавфли юқумли касаллик қизамиқдир. Ушбу хасталикни эмлаш орқали назорат қилиш мумкин бўлса-да, у билан касалланиш ҳоллари ортиб бормоқда.
«Учинчи ҳал қилинмаган, бироқ ҳал қилиш мумкин бўлган муаммо бу - ОИТС», - дея якунлаган Малинникова.
Мавзуга оид
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
11:50 / 10.07.2026
Der Spiegel: Хитой Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтирган
10:10 / 10.07.2026
2026 йил июни Украина учун энг оғир ойлардан бири бўлди — БМТ
09:30 / 10.07.2026