78 000 000 сўмни ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди
Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида жорий йилнинг 23 июль куни Самарқанд кўчасида яшовчи 38 ёшли М.И. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
У шу йил май ойида Наврўз маҳалласида жойлашган “Пусур-оқсоқол” жомъе масжидига келган вақтида номаълум шахслар унинг “Ласетти” русумли автомашинаси юк хонасини калит танлаш йўли билан очиб, у ердан 78 000 000 сўм пулларини ва “Mi-4” русумли мобиль телефонини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ниёзов кўчасида яшовчи 45 ёшли С.Ф., 32 ёшли Ж.З. ва Озодлик кўчасида яшовчи 42 ёшли Р.Ғ. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
ИИВ маълумотига кўра, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
16:18 / 15.11.2024
Янгийўлда 5 туп дарахтни кесиб ташлаган шахс табиатга 533 млн сўм зарар етказди
10:00 / 08.10.2024
Янгийўлда қарийб 275 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024