Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чўлпон-Отадаги учрашув. Қирғизистон ва Тожикистон президентлари нималар ҳақида гаплашишди?
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Чўлпон-Отада музокараларни давом эттирди, деб хабар берди Қирғизистон президенти матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, Сооронбай Жээнбеков Эмомали Раҳмоннинг ташрифи ўзаро ҳамкорликка қўшимча туртки беришини таъкидлаган.
«Биз қирғиз-тожик чегарасини делимитация қилишни тезлаштириш бўйича якдил фикрга келдик, чегара бўйича ишларни ўзаро ҳурмат ва ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда олиб боришга келишиб олдик. Биз минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича фикр алмашдик», — деди Сооронбай Жээнбеков.
«Меҳмондўст қирғиз ерида учрашиб турганимиздан хурсандман. Бу учрашув қирғиз-тожик масаласидаги конструктив суҳбатимизни давом эттиришга имкон беради. Биз Қирғизистон билан ўзаро ҳамкорликни барқарор ривожлантиришдан манфаатдормиз, аҳил қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратамиз», — қайд этди Эмомали Раҳмон.
Эслатиб ўтамиз, 26 июль куни Сооронбай Жээнбеков Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан Тожикистоннинг Исфарасига қисқа муддатли ишчи ташрифни амалга оширганди. Учрашувда икки давлат раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишганди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026