Жаҳон | 21:03 / 29.07.2019
11567
1 дақиқада ўқилади

Киев "йирик партияда" Америка қуролини сотиб олмоқчи

Фото: AFP 2019 / Genya Savilov

Украинанинг АҚШдаги элчиси Валерий Чалий Киев ҳукумати Вашингтондан "йирик партияда" қурол сотиб олиш бўйича шартнома устида ишлаётганини маълум қилди. Бу ҳақда "Укринформ" хабар берди.

Дипломатнинг сўзларига кўра, келишув шу йилдаёқ амалга ошиши мумкин.

Чалий шунингдек, АҚШ Украинанинг стратегик ҳамкори эканлигини қайд этди. Унинг айтишича, кейинги тўрт йилда Киев ҳукумати олган ҳарбий-техник ёрдамнинг 92 фоизи Вашингтон ҳиссасига тўғри келади.

Вашингтон 2017 йилда Киевга қурол етказиб беришни маъқуллаганди. Бундан ташқари, Америка ҳукумати Украинага кемаларга қарши ракеталар ва соҳил қўриқлаш воситалари сотилишига рухсат берган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид