АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар қўмитасидаги эшитувда Рубио президент Доналд Трамп маъмурияти АҚШ қонун чиқарувчи органи томонидан Марказий Осиё республикалари билан савдосини чекловчи Жексон-Вэник тузатишини бекор қилиш тарафдори эканини тасдиқлади.
«Биз буни фойдали деб ҳисоблаймиз», деди у.
«Айтганча, биз минтақада C5+1 (АҚШ ва Марказий Осиёнинг бешта давлати) форматидаги учрашувни ўтказмоқчимиз, мен унга кейинроқ, шу йилда бораман», деди АҚШ ташқи сиёсат идораси раҳбари.

C5+1 - бу АҚШнинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан жамоавий ҳамкорлик механизми. Вашингтон ундан тахминан 2015 йилдан бери фойдаланиб келмоқда.