Ўзбекистон | 09:20 / 29.07.2019
18197
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда техника йўналиши учун кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда 

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги Халқ истеъмол товарларининг кўргазма ярмарка савдоси республика марказида олий таълим муассасаларининг техника йўналиши учун кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беряпти.  

Имтиҳонга келиши кутилган 1320 нафар абитуриентнинг 1264 нафари иштирок этмоқда, 56 нафар абитуриент имтиҳонга келмаган. Ҳозиргача бир нафар абитуриент қоидани бузганлиги учун имтиҳондан четлаштирилди.  88 нафар назоратчи ходимлар имтиҳон жараёнининг белгиланган тартибда ўтишини кузатмоқда.

Имтиҳон соат 8:00да бошланди, 11:00гача давом этади. Кечиккан абитуриентлар 8:15га қадар киритилди.

Фото муаллифи: Муҳаммаджон Ғаниев

Мавзуга оид