Жамият | 18:30 / 30.07.2019
4433
3 дақиқада ўқилади

Наманганда мунтазам ҳамда сифатли электр энергиясини етказиб бериш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда

Кейинги йилларда республикамизда электр энергияси соҳасида қатор ислоҳотлар ўтказилмоқда. Хусусан, мазкур йўналишдаги мавжуд камчиликларни бартараф қилиш ва соҳани янада такомиллаштириш юзасидан қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва бу борада қабул қилинган фармон, қарор ва қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида изчил ишлар амалга  оширилмоқда.

Жумладан, “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятида 2019 йилнинг ўтган даврида жамият тасарруфидаги электр узатиш тармоқлари ва қурилмаларини техник соз ҳолатини таъминлаш ва истеъмолчиларга мунтазам ҳамда сифатли электр энергиясини етказиб бериш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг “2017-2021 йиллар даврида паст кучланишли электр тармоқларни янада модернизация қилиш ва янгилаш Дастури тўғрисида” ги қарорига асосан, 349,3км 0,4-6-10 кВ ли электр узатиш тармоқларини янги қуриш ва эскирганларини реконструкция қилиш режалаштирилган бўлиб, амалда 165,4 км ёки 47,4 фоизга бажарилди.

Шунингдек, 192 та трансформатор пунктларидан 113 таси ёки 58,9 фоизи янги қурилди ва реконструкция қилиб, ишга туширилган бўлса, 537 та трансформатор пунктларидан амалда 439 таси ёки 82 фоизи мукаммал таъмирланди.

Бундан ташқари, 0,4-110 кВ ли электр узатиш тармоқларини мукаммал таъмирлаш йиллик режаси 1 211,4 км бўлиб, амалда 1 006,1 км га ёки 83 фоизга бажарилди.

0,4-110 кВ ли электр узатиш тармоқларини 7 246,5 км ни жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда 5 450, 2 км ёки, 75,2 фоизи жорий таъмирланди.

2 445 та трансформатор пунктларидан 1 604 та ёки, 65,6 фоизи жорий таъмирланди. Натижада, 162 870 та аҳоли хонадонлари, шу ҳудудларга жойлашган ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектларининг электр таъминоти яхшиланди.  

Истеъмолчилар электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши бўйича ҳам муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Наманган шаҳрида 127 565 маиший истеъмолчиларнинг (аҳоли хонадонларини) электр ҳисоблагичларининг 106 970 таси ЭҲНАТ (АСКУЭ) тизимига улаш учун замонавий электрон электр ҳисоблагичларга алмаштирилди ва мансублик чегарасига чиқарилди. Бу ишлар якунига етказилиш арафасида.

Мавзуга оид